Beeline Uzbekistan иш берувчилар учун EMBRAS 2021 халқаро совринининг иккита мукофотига сазовор бўлди
Тошкентда халқаро HR саммити ва EMBRAS 2021 мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Beeline Uzbekistan ўзининг мамлакатдаги энг яхши иш берувчилардан бири мақомини тасдиқлади ва бирданига иккита танлов — «Истеъдодларни ривожлантириш» ва «Очиқ мулоқот» номинацияларида лауреатга айланди.
EMBRAS — бу жаҳон миқёсидаги мутахассислар ўзларининг ходимларини бошқариш ва ривожлантириш соҳасидаги тажрибалари билан бўлишадиган платформа. Бу йил саммитда Россия, Қозоғистон, Украина, Латвия ва Ўзбекистондан маърузачилар қатнашди. Иштирокчилар HR соҳасида рақамли трансформациянинг йўналишини муҳокама қилдилар, соҳа тенденциялари ва ходимларнинг фаоллиги ва фаровонлигини ошириш учун янги таҳлил воситаларини ўргандилар ва Евросиёдаги етакчи иш берувчилар мисоллари билан танишдилар.
Саммитнинг бир қисми EMBRAS 2021 (Employer Brand Award) тақдимоти бўлди. Beeline Uzbekistan энг яхши иш берувчиларнинг нуфузли рейтингига икки марта киритилган.
«Очиқ мулоқот» номинациясида халқаро ҳайъат аъзолари «Ички корпоратив тармоқ Connect» лойиҳасини тақдирладилар. Компания мутахассислари томонидан нолдан яратилган ушбу интранет платформаси Beeline Uzbekistan’нинг катта жамоасини бирлаштириш учун ахборот бюллетени, янгиликлар лентаси, мессенжер ва бошқа хусусиятларни ўз ичига олган. Операторга мукофотнинг лауреати унвонини келтирган иккинчи лойиҳа — бу HiPo — истеъдодларни ривожлантириш. Ушбу дастур юқори салоҳиятли ходимларни аниқлаш ва ривожлантириш, иқтидорлар захирасини яратиш бўйича ҳам Beeline-HR жамоаси томонидан тўлиқ ишлаб чиқилган.
«Биз учун бу мукофотлар икки баравар қадрлидир, чунки биз барча лойиҳаларни жамоамиз томонидан, ташқи ташкилотларни жалб қилмасдан амалга оширганмиз. Beeline’да биз диққатни жараёнлардан одамларга ўзгартириш, инсонга йўналтирилган бизнесни яратиш бўйича катта ишларни амалга оширмоқдамиз. Бизнинг саъй-ҳаракатларимизни юқори баҳолаганликлари учун ҳайъат аъзоларига миннатдорчилик билдирамиз», — дейди София Гаинутдинова, Beeline Uzbekistan ходимлар билан ишлаш ва ташкилий ривожлантириш бўйича директори.
Beeline Uzbekistan компанияси ҳақида
«Unitel» МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan – бош қароргоҳи Амстердамда (Голландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради. VEON – бу 9 та мамлакатда 213 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини етказиб берувчи компания. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида рўйхатга олинган. Beeline Uzbekistan’да 1.6 мингга яқин ходим фаолият юритади. 2006 йилдан бошлаб, Ўзбекистон бозорига кирганидан бери, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1.2 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритди. Beeline СБ Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1.8 миллиард доллардан ортиқ миқдорда солиқ тўлаган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: fb.com/beeline.uz
Instagram: beeline_uzbekistan
Telegram: t.me/uzbeelineuzb
Twitter: twitter.com/beeline_uz
LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter