Байрамгача ҳаво қандай бўлади?

«Ўзгидромет» мамлакатимизда 2-5 июн кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши давом этади. Бугун кундузи республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 30-35 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 38 даражагача бўлади, ҳафта ўртасига келиб ҳаво 36-39 даражагача, жанубда 42 даражагача исийди.
Ўзбекистон шимолида бугун ва эртага 38-40 даражали энг иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, чоршанба кунидан ҳарорат аста-секин 32-37 даражагача пасайиши бошланади.
3-4 июнда шимолда ва чўл ҳудудларида, 4 июнда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Тошкентда: ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат бугун 30-32 даража, эртага 33-35 даража, чоршанба ва пайшанба кунлари 35-38 даража бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter