Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден зиёфат уюштиргани учун танқид остида қолди

Байден зиёфат уюштиргани учун танқид остида қолди

АҚШ президенти Жо Байден Исроилда авж олган можаро вақтида Оқ уйда базм ташкил қилгани учун республикачилар томонидан танқидга учраган. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

Зиёфат Оқ уй ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун ташкил этилган. Ҳудудда барбекю ва жонли концерт ташкил этилган.

«Ҳамас америкаликларни гаровда ушлаб турганда, Жо Байден жонли мусиқа билан базм қилишни ёқтиради», — дейди Миссури штатидан республикачи сенатор Жош Холи.

«Исроил ҳужумга учраган пайтда Оқ уйда барбекю?» — дейди республикачи сенатор Ренд Полнинг ташқи алоқалар бўйича директори Жимена Баррето.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни эрталаб Ҳамас кучлари Исроил томон ракета отгани маълум қилинди. Ракета ҳужумларига жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазода ҳарбий операция бошланганини эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг