Туманлараро патрул-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилади — президент фармони
Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқлангани хабар қилинганди.
Концепцияга кўра, 2022 йил 1 мартгача камида биттадан туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилади.
Фармон билан шунингдек, 2022–2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.
Стратегияга кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида, жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:
- йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузувчиларга транспортни бошқариш ҳуқуқидан узоқ муддатга маҳрум қилишга оид жиноий жавобгарлик киритилади;
- ҳар 5 та маҳалла учун битта маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани намунавий лойиҳа асосида ташкил этилади;
- «Жиноят ўчоқлари» бўлган ҳудудларда тунги вақтда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларидан иборат автопатруль, отлиқ ва пиёда патрулларнинг узлуксиз фаолияти йўлга қўйилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter