Тошкент шаҳри ва вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад қилинди
Ижтимоий тармоқларда бугун, 12 сентябрдан 13 сентябрга ўтар кечаси соат 00:00 дан бошлаб Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
ИИВ Матбуот хизмати Шохруҳ Ғиёсовнинг Xabar.uz’га маълум қилишича, бу мазмундаги хабар Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити муносабати билан ҳайдовчиларга ҳаракатланиш харитасининг тарқатилишини нотўғри тушунилгани сабаб келиб чиққан.
Вазирлик вакили, шунингдек, 12 сентябрь куни 24:00 дан бошлаб Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканлигини айтмоқда.
«Видеотасвирларда ШҲТ саммити доирасида Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш йўлларини тушунтириш ишлари акс этган.
ШҲТ саммитига доир барча ўзгаришларни давлат идораларининг расмий манбаларидан олишингизни сўраб қоламиз», – дейди Ғиёсов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter