Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банкоматлар совуқдан пул чиқармай қўймоқда

Банкоматлар совуқдан пул чиқармай қўймоқда

Фото: «Xabar.uz»

Юртимизда кузатилаётган аномал совуқ туфайли айни кунларда ташқи банкоматларнинг техник ҳолатида носозликлар кузатилиб, пул чиқармай қолиш ҳолатлари кузатилмоқда.

«Аёзли кунларда пластик карточкалардаги пулларни нақдлаштиришда имкон қадар ёпиқ иншоотлардаги банкоматлардан фойдаланишингизни тавсия этамиз.

Шунингдек, мижозлардан 24/7 офисларининг эшикларини очиқ қолдирмасликларини сўраймиз. Бу шохобчалардаги банкомат, кондиционер ва бошқа техник воситаларнинг ишдан чиқишига олиб келиши мумкин», дейилади «Қишлоқ қурилиш банк» хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг