Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳорда қайси мевалар истеъмоли фойдалироқ? Мутахассис изоҳи

Баҳорда қайси мевалар истеъмоли фойдалироқ? Мутахассис изоҳи

Парҳезшунос Aнтон Брикин баҳорда қайси мева ва резаворлар организм учун фойдали эканлигини бўйича маълумот берди. 

Унинг сўзларига кўра, мавсумий мевалар катта фойда келтиради, чунки улар табиий шароитда етиштирилади ва қоида тариқасида сақланмайди ва музлатилмайди.

Мутахассис олма, апелсин ва авакадоларни алоҳида таъкидлаган. 

Брикин, олма таркибида аскорбин кислотаси, калий, кремний, кобалт, молибден, мис ва хром борлигини таъкидлади. Aпелсин C ва B витаминларининг манбаи бўлиб, авакадоларда кўп тўйинмаган ёғли кислоталар, калий, К, Е ва B9 витаминлари, шунингдек, фолий кислотаси ва аскорбин кислотаси мавжуд.

Меваларга келсак, энг фойдалилари гилос ва қулупнайдир, дейди шифокор. 100 грамм гилос организмнинг С витаминига бўлган кунлик эҳтиёжининг 20 фоизини таъминлайди.

Қулупнай таркибида жуда кўп калий, магний, калций, витамин C, тола ва мевали кислоталар мавжуд. Шунингдек, бу мева аскорбин кислотаси, молибден, марганец ва мисга бой.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг