Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бағдоддаги шифохонада ковид беморлари фожиа қурбонига айланишди (видео)

Бағдоддаги шифохонада ковид беморлари фожиа қурбонига айланишди (видео)

Фото: «Yandex»

Бағдоддаги COVID-19 беморлари даволанаётган шифохонада келиб чиққан ёнғин қурбонлари сони 28 кишига етди, дея хабар бермоқда «Dijlah» телеканали ўз манбаларига таяниб.

Aввалроқ «Sky News Arabiya» ушбу тиббий муассасада 23 кишининг ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилганди.

«Aл-Хатиб шифохонасида қурбонлар сони 28 кишига етди, 50 нафардан зиёд киши жабрланган. Бу рақамлар ўсиши мумкин», — дейди телеканал суҳбатдоши.

ОAВ хабарларига кўра, ёнғин кислород балонининг портлаши ва ўлимнинг аксарияти углерод оксидидан заҳарланиш оқибатида келиб чиққан.

Ироқ Бош вазири Мустафо ал-Қозимий ҳодисани ўрганиш пайтида бир қатор шифохона раҳбарларини ҳибсга олишга буйруқ берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг