Аёллар учун БААда иш таклиф қилинди
Жорий йилнинг 14-18 июнь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг «TadBeer – Alreaya Typing Service» компанияси вакиллари томонидан ушбу давлатда уй хизматчиси, энага ва ошпазлик соҳаларида ишлаш учун фуқароларни танлов асосида суҳбатдан ўтказиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Фуқаролардан қуйидагилар талаб этилади:
- 25-48 ёш оралиғида бўлиши;
- Уйни тоза тутиш, уй тозалаш жиҳозлари билан ишлай олиш, болалар ва ёши катта инсонлар билан киришимли бўлиши;
- Араб ва инглиз тилларини билиши (мажбурий эмас);
- Барча харажатлар, хусусан авиачипта, турар жой, 3 маҳал овқатланиш, транспорт харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.
Ойлик иш ҳақи 400 АҚШ доллари миқдорида.
Бирлашган Араб Амирликларида ишлаш истагида бўлган фуқаролардан мазкур танловда хорижга чиқиш биометрик паспорти (қизил паспорт) билан иштирок этишлари сўралади.
Танлов иш берувчининг талаби асосида барча вилоят фуқаролари учун Агентликнинг вилоятлардаги филиалларида ўтказилади.
Мурожаат учун: 71 202-33-55 (ички рақамлар 40, 77, 88), 71 200-00-61 ёки 1282.
Танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter