Айрим йўналишлар бўйича доимий халқаро авиақатновлар тикланмоқда
«Uzbekistan airways» АЖ Дубай, Олмаота, Истанбул, Франкфурт, Бишкек йўналишлари бўйича доимий халқаро авиақатновларни тикламоқда. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.
Ҳафтасига бир марта:
4 сентябрдан бошлаб Дубайга жума кунлари;
10 сентябрдан бошлаб Франкфуртга пайшанба кунлари;
11 сентябрдан бошлаб Олмаотага жума кунлари;
14 сентябрдан бошлаб Бишкекка душанба кунлари учиш мумкин.
Тошкент-Истанбул-Тошкент рейслари 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 ва 30 сентябрь кунлари ташкил этилади.
Ушбу мамлакатдан қайтаётган фуқаролар сўнгги 72 соатда, албатта, коронавирусга тест топширган ва тест натижалари манфий бўлиши керак. Тошкентга қайтгач, 14 кун ўзини ўзи яккалашга ўтишлари талаб этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter