Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим тоифа транспорт воситаларига Тошкентга кириш чекланади

Айрим тоифа транспорт воситаларига Тошкентга кириш чекланади

Белгиланган экологик меъёрларга жавоб бермайдиган транспорт воситаларининг Тошкентда ҳаракатланиши чекланади. Бу ҳақда Президентнинг жорий йил 2 июнь куни имзоланган ПҚ-171-сонли қарорида белгилаб қўйилди.

Мазкур ҳужжатга кўра, пойтахтнинг 4 та кириш йўл патруль масканларида доимий экологик постлар ташкил этилади.

Яъни, туну-кун ишлайдиган постлар:

  • Учқаҳрамон;
  • Эркин;
  • Шарқ;
  • Бектемир.

Шунингдек, Тошкентда «N-2» (юк ташиш қуввати – 3,5-12,0 тонна) ва «N-3» (юк ташиш қуввати 12,0 тонна) тоифасига кирувчи транспорт воситаларининг ҳаракати тартибга солинади. Бунда ўрнатилган стандартларга жавоб бермайдиган транспорт воситаларини кичик автомобиль ҳалқа йўли орқали ҳаракатланиши таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг