Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аёлни тепган ППХ ходими ишдан бўшатилди

Аёлни тепган ППХ ходими ишдан бўшатилди

Кеча, 18 сентябрь куни Фарғона шаҳрида болали аёлни тепиб машинага ўтқазган ППХ ходими ҳақида хабар берган эдик.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, аёлга нисбатан қўпол муносабатда бўлган ППХ ходими ишдан бўшатилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 сентябрь куни Пост-патруль хизмати ходимлари Фарғона шаҳар И.Каримов ҳамда Қувасой кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган вақтда, видеотасвирдаги аёл тиланчилик билан шуғулланаётганлиги учун у билан профилактик суҳбат ўтказиш мақсадида аёлдан йўлнинг қатнов қисмидан четга чиқиши сўралган. Бундан аёлнинг жаҳли чиқиб, ходимларга фаол қаршилик кўрсатган. Аёлни ИИБ га олиб кетмоқчи бўлишганда қўлидаги ёш боласини ерга ташлаб юбормоқчи бўлган пайт ходимлар томонидан ушлаб қолинган.

Аммо ходимнинг кейинги хатти-ҳаракатлари жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида хизмат текшируви ўтказилиб, касб одоби ва этикасига амал қилмай, ноўрин ҳаракатлар содир қилган ППХ ходими эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди.

«Шунингдек, вилоят ИИБ барча шахсий таркиби юқоридаги каби ҳаракатларни содир этмасликлари юзасидан қатъий огоҳлантирилди», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг