Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аёллар оёқ кийимини ўғирлашда гумонланувчи шахс қўлга олинди

Аёллар оёқ кийимини ўғирлашда гумонланувчи шахс қўлга олинди

Фото: ИИББ

Чилонзор тумани ички ишлар органларига 39 ёшли Зафар Х. мурожаат қилиб, «Дўстлик» бозори яқинида жойлашган омборхонадан мол ўғирланганлигини маълум қилди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Тергов тадбирлари давомида 9 январь кунидан 15 январга қадар номаълум шахс калит танлаш йўли билан омборхонага кириб, жами 40.590.000 сўмлик 312 жуф аёллар оёқ кийимини ўғирлаб кетганлиги маълум бўлди.

Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи аниқланиб, «Дўстлик» бозори ишчиси 27 ёшли Латиф Б. қўлга олинди. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг