Аёллар боксидаги «Тайсон»: жанг етти сонияда нокаут билан тугади (видео)
![Аёллар боксидаги «Тайсон»: жанг етти сонияда нокаут билан тугади (видео)](https://static.xabaruz.com/crop/2/2/720_460_95_2231923963.jpg)
Сеньеса Эстрада.
Профессионал бокснинг WBA йўналишида вақтинча жаҳон чемпиони — америкалик Сеньеса Эстрада ўз ватандоши Миранда Эдкинсни нокаутга учратди. Калифорния штатининг Индио шаҳридаги «Fantasy Springs Resort Casino» аренасида ўтказилган жанг етти сония давом этди.
A seven-second KO for Seniesa Estrada. pic.twitter.com/hD0DqHVedo
— DAZN USA (@DAZN_USA) July 25, 2020
«Yahoo Sports» маълумотига кўра, бу энг тезкор нокаутлардан бири сифатида бокс тарихига кирди. Эстрада етти сонияда йўллаган еттита аниқ зарбанинг тўрттаси рақибасининг бош қисмига теккан.
Маълумот учун: Профессонал боксда умуман мағлубиятга учрамаган Сеньеса Эстрада 19-ғалабасини нишонлади. Ҳаваскорлар даражасида эса 101 та беллашувнинг 97 тасини ўз фойдасига ҳал этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter