Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифларини аниқлаш бўйича экспертларни аккредитация қилиш тартиби ишлаб чиқилди

Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифларини аниқлаш бўйича экспертларни аккредитация қилиш тартиби ишлаб чиқилди

«Фарзанд тарбияси масъулият ва жавобгарликни талаб этади. Сўнгги пайтларда турли веб-сайтларда зўравонликка, қотилликка, ўз жонига қасд қилишга, қўпорувчиликка, фаҳшга, турли оқимларга даъват қилувчи, шунингдек, қадриятларимизга мутлақо ёт ғояларни сингдиришга қаратилган ахборотлар учраб турибди. Бунинг олдини олишни эса кечиктириб бўлмайди», — деб ёзмоқда АОКА матбуот котиби Ҳикматилла Убайдуллаев ўзининг телеграмдаги каналида.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифларини аниқлаш бўйича экспертларни аккредитация қилиш, аккредитация тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш, аккредитация қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аккредитацияни тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш бўйича алоҳида тартиб ишлаб чиқилди.

Мазкур ҳужжат билан юридик ва жисмоний шахсларнинг эксперт сифатида аккредитация аттестатини олиши қандай тартибда амалга оширилиши белгилаб берилган.

Жумладан, болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот маҳсулотларини ёшга оид таснифлаш мақсадида жалб этиладиган жисмоний шахслар олий маълумотга, махсус билимларга, жумладан, педагогика, ёш психологияси, ёш физиологияси, болалар психиатрияси соҳаларига оид билимларга эга бўлиши лозим.

Аккредитациянинг амал қилиш муддати — беш йил. Аккредитация қилинган экспертлар ва эксперт ташкилотлари ўз фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя этишлари шарт.

Аккредитациядан ўтмоқчи бўлган юридик ва жисмоний шахслар амалда белгиланган тартибда Агентликка мурожаат қилишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг