Аввал суд фахрийларидан, сўнг марҳум судья оиласидан хабар олинди
Яқинда Судьялар олий кенгаши томонидан соҳа фахрийларининг судьялик лавозимига илк бор тайинланган ёшлар билан учрашуви ташкил этилган эди. Андижонда мазкур тадбирнинг мантиқий давоми ўлароқ, ёруғ юз билан пенсияга чиқиб, айни дамда кексалик гаштини сураётган устозлар навқирон ҳамкасблари билан яқиндан мулоқот қилишди.
Айтилдики, судьялик лавозимига муносиб бўлмоқнинг ўзи осон эмас. Тақдирига шундай қисмат битилганларнинг ёруғ юз юз билан нафақага чиқиши-ку, катта саодат. Бунинг учун профессионал салоҳият ва лаёқатнинг ўзи камлик қилади. Судьялар учун алоҳида одоб-ахлоқ кодекси ишлаб чиқилганки, унинг талабларига риоя этиш ўзини ва касбини ҳурмат қилгангагина осон. Адолат ва маънавият бир-бирини тўлдирувчи тушунчалар эканини алоҳида қайд этган фахрийлар ёш салафлари фаолиятида юзага келаётган муаммо ва тушунмовчиликлар ечимлари хусусида ҳам қимматли маслаҳатларини бердилар.
Шу куни вилоят суди жамоаси ўтган йили навқирон ёшида коронавирус сабаб ҳаётдан бевақт кўз юмган ҳамкасбининг оиласидан хабар олдилар. Ўзаро суҳбатда соҳибисиз қолган хонадон қатор иқтисодий муаммоларга, жумладан, олий ўқув юртида таҳсил олаётган фарзандининг контракт тўлови борасида муаммога дуч келгани маълум бўлди. Шу куниёқ керакли чора-тадбирлар қўлланиши натижасида муаммо ҳал этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter