Автомобилга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш станцияларини қуриш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади
Ҳукумат қарори (111-сон, 01.03.2021 й.) билан Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚС (автомобилга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламентга кўра, тадбиркорларга мазкур хизматлар Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ёки унинг ҳудудий бошқармалари (ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.
Бунинг учун сўровнома тўлдирилади.
Шу асосда ваколатли орган 5 иш кунида лойиҳаларнинг тегишли талабларга мослигини ўрганиб чиқади.
Лойиҳаларни келишиш ваколатли органнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Келишилган лойиҳалар 1 кун муддатда ариза берувчиларга электрон шаклда юборилади.
Давлат хизматлари кўрсатилиши учун БҲМнинг 30 фоизи (73 500 сўм) миқдорида, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда эса ушбу сумманинг 90 фоизи (66 150 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
Ваколатли орган белгиланган муддатларда лойиҳаларни келишиш юзасидан хулоса тақдим қилмаган тақдирда, лойиҳа Давлат хизматлари марказлари (ЯИДХП) томонидан автоматик равишда келишилган деб ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter