Автобусда дунё бўйлаб саёҳат режалаштирилмоқда
Ҳиндистон 2021 йил баҳорда сайёҳлар учун энг узун автобус маршрутини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда PTI агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, саёҳатчилар 70 кун ичида Ҳиндистондан Буюк Британиягача бўлган 20 минг километр масофани босиб ўтишади. Улар йўл-йўлакай 18 та давлат ҳудудида тўхтаб, меҳмонхоналарда тунашади. Шу билан бирга, саёҳат hop-on/hop-off тизими бўйича ўтади: яъни сайёҳлар ўзлари ёқтирган жойда автобусдан чиқиш, шундан сўнг саёҳатларини давом эттириш имкониятларига эга бўлишади.
Бундан ташқари, сафар қулайроқ ўтиши учун автобусга 20 нафаргача йўловчи чиқиши мумкин. Бундай саёҳатнинг баҳоси тахминан 17 минг еврога баҳоланмоқда. Чипталарни брон қилиш аллақачон бошланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter