Австралияда икки доза вакцина қабул қилган одам «омикрон» оқибатида вафот этди
Австралияда омикрон-штамм оқибатидаги биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. У коронавирусга қарши вакцина билан икки марта эмланган кекса эркак эди. Бу ҳақда Янги Жанубий Уэлс штати соғлиқни сақлаш департаментининг твиттер-аккаунтида хабар берилди.
Таъкидланишича, беморнинг саломатлигида бошқа муаммолар ҳам бўлган.
Эслатиб ўтамиз, «омикрон» АҚШда коронавируснинг доминант вариантига айланиб улгурди ва касалланишлар кескин кўпайган. Ўтган ҳафта Қўшма Штатларда кунлик касалланиш ҳолатлари ўртача 150 мингтага етди ва бу кўрсаткич яна ўсиши кутиляпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter