Авиакомпаниялар коронавирусни деб Британия ҳукуматини судга беришди
British Airways, Ryanair, Easyjet каби йирик авиакомпаниялар Буюк Британияга келганларнинг ҳаммасига икки ҳафталик мажбурий карантин жорий этгани учун мамлакат ҳукуматини судга беришди, дея хабар берди «Bloomberg».
Авиакомпания вакилларининг сўзларига кўра, бундай чоралар мамлакат иқтисодиёти ва туризмига ҳалокатли таъсир кўрсатади ва минглаб иш ўринларини йўқ қилади. Уларнинг фикрича, эски қоидаларга қайтиш лозим: унга кўра икки ҳафталик мажбурий карантин фақат хавфлилик даражаси юқори бўлган мамлакатлардан келганларга жорий этилиши зарур.
Буюк Британияда 8 июндан жорий этилган янги қоидаларга мувофиқ, мамлакатга ташриф буюрган ҳар бир киши 14 кунлик мажбурий карантиндан ўтиши, шунингдек, ўз-ўзини изоляция қилиш манзили ҳамда алоқа қилиш учун маълумотларни бериши зарур.
British Airways вакилларининг изоҳлашича, янги чекловлар туфайли компания кунига 25 миллион доллардан зарар кўрмоқда, шу билан бирга, авиакомпания июлда мунтазам рейсларнинг 40 фоизини тиклашни режалаштирганди. EasyJet 15 июндан, Ryanair эса 1 июлдан мунтазам рейсларни қисман тиклашни режалаштиряпти.
Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси ҳисоб-китобларига кўра, коронавирус пандемияси ва у билан боғлиқ чекловлар туфайли авиакомпаниялар умумий ҳисобда 2020 йилда 84 миллиард, 2021 йилда яна 20 миллиард доллар йўқотишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter