Августнинг илк кунида кутиладиган об-ҳаво маълумоти
Бугун кундуз куни Ўзбекистонда кам булутли, иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайши мумкин. Ҳарорат фони кўтарилади ва 35-40° ни ташкил этади.
Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучайши мумкин. Ҳаво 36-38° гача исийди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 25-30° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter