Атамбаевга ўқ узган шахс қидирилмоқда
Кеча Қирғиз Республикаси собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга нисбатан сиуқасд уюштирилгани хабар қилинганди.
9 октябрда Ала-Тоо майдонида ўтаётган тинчлик митинги вақтида ўқ отган одамни қидирувга берилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
У сиёсатчиларнинг бирига тегишли автомашина юриб кетаётганда тўппончадан ўқ отган вақтида тасвирга тушиб қолган. Бироқ видеода унинг юзи аниқ кўринмаган.
Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳамда собиқ премьер Сапар Исаковнинг машиналарини номаълум кишилар отгани маълум қилинган. Шунингдек, Ўмурбек Бабановнинг машинасига ҳам ўқ теккани айтилди. Атамбаев бу ҳужум олдиндан ташкил қилинганини ва бу бўйича унда олдиндан маълумот борлигини билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter