Рим асосчисининг қабри топилди — археологлар
Италия пойтахти марказида жойлашган Рим Форумида археологлар қадимий қабрни аниқлашди. Бу ҳақда «Artnet» хабар берди.
Мутахассислар қабр қадимий Рим шаҳри асосчиси — Ромулга тегишли деган тахминни илгари суришмоқда. Қабр милоддан аввалги VI асрга тааллуқлилиги айтилмоқда. У Комиций (Рим Форумида халқ йиғинлари ўтказилган жой)дан сақланиб қолган ягона ёдгорлик — қора тош (Лапис Нигер) яқинида топилган.
«Бу чиндан ҳам ажойиб топилма. Рим Форуми янги топилмалари билан бизни ҳайратда қолдиришда давом этмоқда», — деди Колизей археология боғи директори Альфонсина Руссо.
Саркофаг (қабр)да ёзув ҳам бор, унга кўра, бунда «муқаддас шоҳ, энг кекса ва асосий шоҳ — Ромул абадий қўним топган».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter