Artel: Инвертер кондиционер сотиб олиш учун 5 сабаб
Artel компанияси вакиллари CHILLACHI инвертерли кондиционерлари ва паст кучланишда ишлашга қодир янги Baraka модели ҳамда уларнинг маиший фойдаланишдаги афзалликлари ҳақида гапириб беришди.
Электр тармоғининг ҳаддан ташқари юкланиши аҳоли ўртасида, айниқса, кўп қаватли уйларда истиқомат қиладиганлар учун кенг тарқалган муаммодир. Бу мавсумий равишда, масалан, қўшимча қурилмаларни улаш пайтида ёки куннинг маълум вақтларида, кўпчилик уйга қайтиб, техникани ишга туширганларида содир бўлиши мумкин. Буларнинг барчаси тармоқдаги кучланишнинг кескин ўзгаришига ва маиший техниканинг босим билан ишлашига олиб келади.
Artel компанияси CHILLACHI кондиционерлари ва 2023 йилда ишлаб чиқарилган Baraka кондиционерининг инвертер компрессор технологиясига эга қатори ҳақида гапириб, ушбу моделларни танлашнинг ижобий томонлари билан ўртоқлашди.
1. 130V паст кучланишда ишлаш қобилияти
Инвертерли кондиционер — бу компрессор қувватини бошқариш имкониятига эга кондиционер. Оддий қилиб айтганда, бундай моделлар белгиланган ҳароратга етганда ўчмасдан, паст мўтадил қувватга ўтади ва ҳароратни доимий даражада ушлаб туради. Оддий кондиционерлар маълум ҳароратга етганда ўчишга мойил бўлиб, шу билан хона ҳароратини ўзгартиради.
Автоматик созлаш туфайли инвертер кондиционерлари одатдагидан камроқ электр энергиясини истеъмол қилади: Artelнинг ички маълумотларига кўра, фарқ 41% ни ташкил қилади. Бу электр энергиясини тежашга ва электр тармоғидаги юкни камайтиришга имкон беради.
Artel кондиционерлари автоматик режимда тўлиқ ишлашга қодир, бу Ўзбекистоннинг иқлим шароитида жуда муҳимдир. Яъни, агар электр тармоғи узилиб қайта ёқилса, кондиционер автоматик равишда ёқилади ва қувватни тиклашда олдиндан белгиланган режимни ўзи қайта ўрнатади. Бундан ташқари, моделлар 250V дан 130V гача бўлган тармоқдаги кучланиш пасайганда барқарор ишлаши мумкин.
2. Wi-Fi орқали масофавий бошқарув
Artel Baraka инвертер моделларида ҳам, Artel CHILLACHI моделларида бўлгани каби, Wi-Fi функцияси мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида сиз махсус AC Smart ёки AC Freedom иловаси орқали кондиционерни масофадан туриб бошқаришингиз мумкин. Ишда ёки саёҳатда бўлса ҳам фойдаланувчи қулай шароитда дам олиш учун уйнинг қулай ҳароратини созлаши мумкин.
3. Turbo Cooling тизими
Инвертерли кондиционер компрессор қувватини бошқариш яхшиланганлиги сабабли хонани керакли ҳароратгача тезда совитишга ёки иситишга қодир. Artelнинг 2023 йилги янги моделларида сиз ҳавонинг кучи ва йўналишини мустақил равишда созлашингиз мумкин, бунинг натижасида хонада ҳар қандай вазиятда қулай шароит бўлади.
Бундан ташқари, Artel кондиционерлари Turbo Cooling тизимига эга. Унинг ёрдамида кондиционер хонани тезлаштирилган режимда совbтишга қодир. Бу уйда узоқ вақт бўлмаганингиздан сўнг, қулай ҳароратни тезда созлашингиз лозим бўлганда қулай. Artel кондиционерлари атроф-муҳитнинг максимал 52°C ҳароратида ишлашга қодир, яъни моделлар Ўзбекистоннинг иқлим шароитига тўлиқ мослаштирилган.
4. Паст шовқин даражаси
Artelнинг инвертерли кондиционер моделлари шовқинсиз, бир маромда ишлайди, чунки компрессорнинг айланиш тезлиги стандарт юкка эга эмас, балки автоматик равишда ўрнатилади, бу ҳам ишлаб чиқарилган шовқин даражасига таъсир қилади. Artel инвертер кондиционерларининг шовқин даражаси -40 дб атрофида.
* - Номинал иш шароитида.
5. Уч йил тўлиқ бепул кафолат
Инвертер тизими компрессорнинг ишлаш жараёнига бевосита таъсир қилади. Қувватни бошқариш кераксиз ортиқча юклардан халос қилади, бу эса қурилманинг ишлаш муддатини узайтиради. Шу билан бирга, барча Artel кондиционерлари уч йиллик тўлиқ бепул кафолат муддати билан таъминланади.
Кондиционерларнинг янги моделлари билан компания шоурумида ёки ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Ягона маълумот маркази: (+998) 78−148−88−88
Сайт: artelgroup.org, artelelectronics.com
Инстаграм:@artel_official, @artel_matbuot_xizmati
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter