Саҳналаштирилган «қотиллик». Рус журналисти тирик бўлиб чиқди
Киевда Украина телеканалларидан бирида бошловчилик қилувчи россиялик журналист Аркадий Бабченко отиб кетилгани хабар қилинган эди.
Энди маълум қилинишича, журналист ўлдирилмаган ва у мамлакат махсус хизматларининг операциясида иштирок этган, деб хабар бермоқда «Meduza».
Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) Бабченко ўлдирилгани ҳақидаги хабарларни рад этди. «Бабченконинг ўлдирилиши» УХХнинг махсус операцияси бўлган.
Айтилишича, Россия махсус хизматлари Бабченконинг ўлдирилиши учун 40 минг доллар ваъда қилган. Бундан дастлаб Бабченконинг ўзи хабар топган, сўнг Украина махсус хизматларига маълум қилган. Шунда у махсус хизмат ходимлари билан келишган ҳолда ўз ўлимининг инсценировкасида қатнашишга, шу йўл билан буюртмачини фош қилишга ва ижрочини қўлга олишга ёрдам беришга рози бўлган.
30 май куни у матбуот анжуманида иштирок этди. Анжуманда у рафиқасидан узр сўради.
Буюртмани олган ва «амалга оширган» ёлланма қотил қўлга олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter