Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Варданян ва Ассакалов бронза медали учун курашда имкониятни бой беришди

Варданян ва Ассакалов бронза медали учун курашда имкониятни бой беришди

Ўзбекистонлик юнон-рум курашчиси Арам Варданян бронза медали учун баҳсда гиламга чиқди. 

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян (-77 кг) учинчи ўрин учун беллашувда гиламга чиқди.

2021 йилги жаҳон чемпиони, арманистонлик Малхас Амоян билан курашган юртдошимиз мағлубиятга учради ва Олимпиадани бешинчи поғонада якунлади.

Шунингдек, Рустам Ассакалов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини тугатди. -97 кг вазн тоифасида гиламга чиққан юртдошимиз учинчи ўрин учун кечган беллашувда кубалик амалдаги жаҳон чемпиони Габриел Росиллони билан беллашди. Афсуски, Ассакалов баҳс давомида жароҳат олиб курашни давом эттира олмади ва мазкур олимпиадани бешинчи поғонада тугатди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг