Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШнинг энг кекса фуқароси вафот этди

АҚШнинг энг кекса фуқароси вафот этди

Фото: New York Post

АҚШда яшаган энг кекса инсон Бесси Ҳендрикс 115 ёшида вафот этди. Бу ҳақда New York Post хабар берди.

«Geronotology Research Group маълумотларига кўра, Бесси Ҳендрикс ёши улуғлиги бўйича АҚШда яшаётганлар орасида биринчи, жаҳонда тўртинчи ўринда эди», — деб ёзди нашр.

New York Post маълумотига кўра, Ҳендрикс 1907 йилнинг 7 ноябрида Айова штатида туғилган. Онахон беш фарзандининг икки нафаридан кўпроқ яшади.

Ёшлигидан фермада ишлаган Ҳендрикс узоқ ва фаровон турмуш кечиришининг сирини оғир меҳнатда деб билган.

Марҳумадан уч фарзанд, тўққиз невара, 28 эвара ва 42 нафар чевара қолди.

Эндиликда АҚШнинг энг кекса инсони — калифорниялик Эди Чеккарелли, 5 феврал куни у 115 ёшини қаршилайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг