Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инсон умри ўсишдан тўхтади — тадқиқот

Инсон умри ўсишдан тўхтади — тадқиқот

Иллюстратив фото

Европа ва Буюк Британияда умр кўриш давомийлиги ўсишдан деярли тўхтади, деб хабар берди Lancet Public Health журнали.

Ортиқча вазн, нотўғри овқатланиш, жисмоний фаолликнинг пастлиги, қолаверса, COVID-19 пандемияси асоратлари бунга сабабчи, дейилади британ олимлари ўтказган тадқиқот хулосасида.

Умр кўриш давомийлиги ўсиши энг секинлашган мамлакат — Англия. Мисол учун, 1990 йилдан 2011 йилгача мамлакатда умр кўриш давомийлиги ўсиши ҳар йили 0,25 йилни ташкил этган бўлса, сўнгги йилларда 0,07 йилга қисқариб 0,18 йилга тушган.

Европада 1990–2011 йиллар оралиғида умр кўриш давомийлиги йилига 0,23 йилга ошиб борган. Бироқ 2011–2019 йилларда ўсиш 0,15 йилга тушиб кетди. Қитъада умр кўриш давомийлиги ўсиши энг яхши мамлакат — Норвегия.

Профессор Николас Стил афсус билан таъкидлашича, юқори қон босими, холестерин даражасининг баландлиги ва семириш каби асосий хатар омиллари кўрсаткичлари яхшиланишдан тўхтаган ёки ёмонлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг