Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШдаги ўзбек оилалари ҳам нақд пул чекидан қуруқ қолишмади

АҚШдаги ўзбек оилалари ҳам нақд пул чекидан қуруқ қолишмади

АҚШда яшаётган Қодировлар оиласига (3 нафар) тақдим этилган 2 900 доллар нақд пул чеки.

АҚШ ҳукумати карантин даврида ўрнатилган чекловлар сабаб муаммоларга дуч келган аҳолисига ёрдам сифатида нақд пул тўлайдиган бўлди. Бунда катталар учун ҳар бир фуқарога 1200 доллар, болаларга 500 доллар (бунда аҳолининнг йиллик даромади 75 000 доллардан ошмаслиги керак, даромад ошган сари тўлов суммаси камайиб боради), деб ёзмоқда «Davletovuz» канали.

Мутахассисларга кўра, тўғридан-тўғри нақд пул бериш инқироз даврида истеъмолни қўллаб-қувватлаш учун энг яхши восита, чунки бу иқтисодиётга зарарнинг таъсирини камайтиради. Тадқиқотларда айтилишича, оилаларга тўланган ҳар бир доллар уларнинг истеъмолини 0,29 долларга оширди, биринчи кунларда харажатлар 1,5-2,5 баравар ошди. Яъни аҳоли ўзига тўланган пулни харажатлари учун сарфламоқда ва қайсидир маънода пулни иқтисодиёт учун қайтариб бермоқда.

Айтганча, пул фақат Америка фуқаролари учун эмас, балки мамлакат ҳудудида қонуний асосда яшаётган бошқа фуқароларга ҳам берилмоқда.

Суратда АҚШда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари Қодировлар оиласига (3 нафар) тақдим этилган 2 900 доллар нақд пул чеки.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг