АҚШда тўрт кунлик мотам эълон қилинди
АҚШ президентлигига собиқ номзод, республикачилар вакили Боб Доул 98 ёшида вафот этди. Шу муносабат билан амалдаги президент Жо Байден мамлакатда тўрт кунлик мотам эълон қилди.
9 декабрь қуёш ботгунига қадар АҚШнинг барча муассасалари, расмий бинолари, элчихоналари, ҳарбий базалари ва кемаларидаги байроқлар тушириб қўйилади.
Боб Доул — Иккинчи жаҳон уруши ветерани, сенатор, 1976 йили президент Жералд Форд томонидан вице-президентликка тавсия этилган. АҚШ президентлиги учун уч марта номзодини қўйган, энг сўнггисида — 1996 йили демократлар номзоди Билл Клинтонга имкониятни бой берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter