АҚШда эмлашга қаршилар етакчиси анча олдин эмлангани маълум бўлди
Америка Қўшма Штатларида мажбурий эмлашга қарши ҳаракатнинг рамзига айланган Американинг Иллинойс штатидаги ўқитувчи бир неча ой олдин коронавирусга қарши эмланганини тан олди.
Спрингфилддаги ўрта мактаб математика ўқитувчиси Каденс Коэн COVID-19 га қарши эмлашдан ёки ҳукуматнинг коронавирус дастури бўйича ҳафталик ПЗР тестидан ўтишдан бош тортганидан кейин аҳоли орасида машҳурликка эришди. У расмийларнинг талабларига бўйсунмаслик учун ўқитувчилик касбидан таътилга чиқишни танлаган.
Ўшандан бери Коэн Иллинойс ва бутун Америкада самарали тарзда вакциналарга қарши «менинг танам – менинг танловим» тамойилини тан оладиган одамлар ҳаракатининг юзига айланди.
Шундай қилиб, у ўзининг «тарафдорларига» қаттиқ зарба берди ва у, ҳақиқатан ҳам, ушбу ёзда коронавирусга қарши эмлаш қабул қилганини тан олди. У эмлаш сертификатини мактаб раҳбариятига юборган ва унинг суратини Facebookдаги саҳифасига жойлаган.
Коэн ўз ҳаракатини аслида у ҳеч қачон эмлашнинг ўзига қарши норозилик билдирмагани, фақат унинг мажбурий шаклидан норозилигини билдирганлиги ва фақат ишини йўқотиш хавфи уни бу масалага муносабатини қайта кўриб чиқишга мажбур қилгани билан изоҳлаган.
«Мен эмланганлик ҳақидаги сертификатини кўрсатишни хоҳламадим, чунки бу қонуний ёки ақлли ҳаракат эмас деб ўйлайман. Лекин агар сиз менинг шахсий эътиқодим ва ўқувчиларим ўртасида танлов қилишимни сўрасангиз, ўқувчиларим ғалаба қозонишади. Мен ўз ҳаётимни ўқитувчилик касбисиз тасаввур қила олмайман», – дейди Коэн Independentга берган интервьюсида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter