АҚШ визаси учун 30 минг доллар сўраган «уддабурон» ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Ж.О. фуқаро А.нинг ишончига кириб, гўёки Америка Қўшма Штатлари элчихонасида ишловчи танишлари орқали 30 000 АҚШ доллари эвазига унга чет давлатга чиқиш ҳуқуқини берувчи виза ҳужжатларини тайёрлаб беришини айтиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter