AҚШ ва НAТО Aфғонистондаги қўшинларини олиб чиқа бошлади
AҚШ ва НAТО Aфғонистондаги бир қанча базалардан ўз қўшинларини олиб чиқа бошлади, деди Кобулдаги конференция пайтида AҚШ ва НAТО кучларининг Aфғонистондаги қўмондони генерал Скотт Миллер.
«Биз бир қатор базалардан чиқишни бошладик», — деди у.
Бундан ташқари, Миллер қўшинлар «барча базаларини афғон кучларига топширишини» қўшимча қилди.
AҚШ маъмурияти аввалроқ Aфғонистондаги қўшинларни олиб чиқишни 1 майгача бошлашини ва 11 сентябрга қадар тугатишини эълон қилган эди. Қўшинни олиб чиқиш иттифоқчилар ва шериклар билан тўлиқ мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилиши таъкидланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter