Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ва ЕИ авиакомпанияларига Афғонистон орқали парвоз қилишга рухсат берилди

АҚШ ва ЕИ авиакомпанияларига Афғонистон орқали парвоз қилишга рухсат берилди

Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи ўз авиакомпанияларига Афғонистон орқали парвоз қилишга рухсат берди. АҚШ авиакомпаниялари учун бу қарор 25 июлдан, Европа авиаташувчилари учун эса 28 июлдан кучга кирган.

Бунда фақат авиаташувчилар битта чекловга амал қилишлари лозим. Яъни ҳудуддаги эҳтимолий таҳдидлар туфайли парвоз 9 753,6 метр (32 минг фут)дан юқорида амалга оширилади. Афғонистон ҳаво бўшлиғида ушбу баландликда фуқаро авиацияси учун энди хавф йўқлиги тахмин қилинмоқда. Ушбу йўналиш тавсиявий характерга эга бўлиб, авиакомпаниялар Афғонистон устидан учиб ўтиш ёки ўтмасликда танловни ўзлари қабул қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, Толибон 2021 йилнинг 15 августида ҳокимиятга келгач Афғонистон устидан парвоз қилиш тақиқланган эди. Уни айланиб ўтиш зарурати туфайли айрим йўналишларда саёҳат вақти 1,5 соатга ошган.

Жорий йилнинг баҳорида эса Толибон қайта тикланган айрим парвозлар туфайли Афғонистон осмонида ҳар куни 100 та самолёт учаётгани ва уларнинг ҳар бири учун мамлакат бюджетига 700 доллардан келиб тушаётгани айтилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг