Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ урушнинг икки йиллиги сабаб Россияга «совға» тайёрлади

АҚШ урушнинг икки йиллиги сабаб Россияга «совға» тайёрлади

АҚШ Россияга қарши 500 дан ортиқ янги санкциялар жорий қилмоқда, дейилади Жо Байденнинг Оқ уй томонидан эълон қилинган баёнотида.

Санкциялар Украинадаги ҳарбий операция муносабати билан ҳам, Алексей Навалнийнинг ўлими муносабати билан ҳам киритилмоқда.

«Санкциялар Навалнийнинг қамоққа олиниши билан боғлиқ шахсларга, шунингдек, Россиянинг молия ва мудофаа саноати тармоқлари, харид тармоқлари ҳамда санкциялардан бўйин товлаган шахсларга нисбатан қўлланилади», — деди Оқ уй.

Қўшма Штатлар Россияни қўллаб-қувватлаганликда айбланган 100 га яқин компанияга ҳам экспорт чекловларини киритмоқда.

Шунингдек, Европа Иттифоқи ҳам Россияга қарши санкцияларнинг 13-пакетини ҳозирлади. Унда қатор давлатлар, жумладан Қозоғистон ва Хитой корхоналари ҳам бор.

Аввалроқ Латвия Россия ва Беларусдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тақиқлаганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг