АҚШ Украинага ATACMS ракеталарини яширинча етказиб берди
Қўшма Штатлар сўнгги ҳафталарда Украинани узоқ масофага (300 км) учувчи ATACMS ракеталари билан яширинча таъминлади ва ўтган ҳафта Украина уларни Қримда биринчи марта қўллади, дея хабар берган АҚШ расмийлари ва оммавий ахборот воситалари.
Қуроллар АҚШ президенти Жо Байден март ойида тасдиқлаган 300 миллион долларлик ёрдам пакетининг бир қисми эди.
Чоршанба куни кечқурун АҚШ Давлат департаменти вакили ракеталар етказиб берилишини расман эълон қилди.
Ведант Пател журналистларга «АҚШ Украинага ATACMS узоқ масофали ракеталарни тақдим этганини тасдиқлай оламан», деди ва ракеталар Украинага апрель ойида етиб борганини қўшимча қилди.
Reuters агентлигининг исми сир қолишини сўраган манбасига кўра, ракеталар биринчи марта 17 апрель куни эрта тонгда қўлланган – улар аннекция қилинган Қримдаги Жанкой аэродромига, Украина фронт чизиғидан 165 км узоқликка учирилган.
AP манбасининг айтишича, зарбалар Украина ҳудудидаги Россия қўшинларига ҳам берилган.
Аввалроқ Байден Украина ва Исроилга бир неча миллиардлик ёрдам пакетини имзолагани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter