Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Олий суди Трамп борасида муҳим қарорни эълон қилди

АҚШ Олий суди Трамп борасида муҳим қарорни эълон қилди

АҚШ Олий суди собиқ президент Доналд Трампга президентликка номзодини қўйишга рухсат берди.

АҚШ Олий суди Колорадо штати судининг собиқ президент Доналд Трампнинг президентликка номзодини қўйишига тўсқинлик қилиш ҳақидаги қарорини бекор қилди. Ушбу қарор бутун мамлакат бўйлаб қўлланилади.

Колорадо судялари аввалроқ Трампни «қўзғолон»да иштирок этган амалдор сифатида сайлов бюллетенига киритиб бўлмайди, деган қарорга келганди. Бу 2021 йил январидаги Капитолийдаги воқеалар билан боғлиқ. 

Колорадодаги судялар Трампнинг кўплаб танқидчилари сингари, собиқ президент ноқонуний йўллар билан президентлик сайловлари натижаларини бекор қилишга уринган ва ўз тарафдорларини Капитолийга бостириб киришга ундаган, деб ҳисоблайди.

Трампнинг адвокатининг таъкидлашича, Капитолийдаги ғалаён қўзғолон сифатида баҳоланадиган даражада жиддий эмас ва Трампнинг ўша куни Вашингтондаги тарафдорларига айтган сўзлари унинг сўз эркинлиги ҳуқуқи билан ҳимояланган. Адвокатнинг таъкидлашича, судлар Трампни сайлов бюллетенидан олиб ташлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Аввалроқ Ню-Йорк суди Трампни фирибгарлик иши бўйича 355 миллион доллар жаримага тортганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг