Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эквадорда президент сайланди

Эквадорда президент сайланди

Фото: Bloomberg

Эквадор миллий сайлов кенгаши «Миллий демократик ҳаракат» партияси номзоди — амалдаги давлат раҳбари Даниэл Нобоани президентлик сайловининг иккинчи босқичи ғолиби деб эълон қилди.

Нобоани сайловчиларнинг 55,92 фоизи қўллаб-қувватлади, унинг рақиби — «Фуқаролик инқилоби ҳаракати» партияси вакили Луиса Гонсалес 44,08 фоиз овоз тўплади.

Луиса Гонсалес.
Фото: РИА Новости

Гонсалес сайлов натижаларини тан олмади ва овозларни қайта санаб чиқишни талаб қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг