АҚШ конгрессмени Гитлернинг ҳақлигини тан олиб балога қолди
Иллинойс штатидан конгресс аъзоси Мери Миллер 5 январь куни Капитолий олдидаги митингда Адольф Гитлернинг ҳақлигини эълон қилгач жамоатчиликнинг кескин танқидига дуч келди. Бу ҳақда WCIA телеканали хабар берди.
Шундай қилиб, «Оналар Америка учун» митинги пайтида аёл болаларнинг қалби ва онги учун курашиш зарурлигини айтди.
«Бир қанча сайловларда ғалаба қозонсак ҳам, барибир мағлуб бўламиз. Бу токи болалар қалби ва онгини забт этмагунимизча давом этаверади. Буни кураш дейдилар. Гитлер бир нарсада ҳақ эди. Жумладан, у шундай деганди: «Кимда ёшлар бўлса, ўшанинг келажаги бор».
Нутқ видеоси «Twitter»га жойланган.
Штат губернатори Жей Роберт Притцкер аёлнинг баёнотини қоралаб, сўзларини жирканч деб атади. Унинг таъкидлашича, сиёсатда бундай риторикага ўрин йўқ.
Бундан ташқари, Иллинойс штатидан республикачилар партияси раиси Тим Шнайдер ҳам Миллернинг сўзларини «нотўғри ва жирканч» деб атаб, уни кечирим сўрашга чақирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter