АҚШ ҳукумати Грин карта учун ажратилган 55 мингта визани тарқатиб бўлди
АҚШ Давлат департаменти 2023 йилга мўлжалланган «Турли миллат вакиллари учун визалар» (грин карта) дастури бўйича мавжуд бўлган барча 55 000 та визани бериб бўлди. Бу ҳақда Қўшма штатларнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.
Ҳар йили Давлат департаментига тахминан 55 000 та виза беришга қонуний рухсат этилади. 55 000 та визанинг барчаси берилгач, ушбу дастур нафақат Ўзбекистонда, балки барча мамлакатларда ўша йил учун якунланган ҳисобланади.
«Турли миллат вакиллари учун визалар» (грин карта) дастурига навбатдаги аризалар қабул қилиш шу йил октябр ойи бошида очилади ва биз ариза топшириш ҳуқуқига эга бўлган барчани унда иштирок этишга таклиф этамиз. Бу йил танлаб олинмаганлар яна дастурга ариза топширишлари мумкин.
«АҚШ элчихонаси грин карта бўйича виза интервюси бекор қилинган аризачиларни тегишли равишда хабардор қилди. Биз танлаб олинган кишиларнинг 2023 йилги дастур якунлангани сабабли виза ололмаганидан ҳафсаласи пир бўлишини тўғри тушунамиз. Биз иммиграция даражаси паст бўлган мамлакатлардан Америка Қўшма Штатларига келувчи шахсларнинг саёҳатини осонлаштиришга интиламиз. Шунингдек, биз хилма-хиллик ҳамжамиятимизга олиб келадиган муҳим ҳисса экани ҳамда АҚШ иқтисодиётига таъсирини эътироф этамиз», – дейилади АҚШ элчихонаси расмий баёнотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter