«Apple»ни калака қилишмоқда
iPhone 12 туркумидаги смартфонлар тақдим этилиши билан иккита компания Apple устидан кулган эди. Xiaomi янги айфонлар жамланмасида қувватлагич йўқлигини, Samsung эса рақиби эндигина 5G-смартфон чиқарганини масхара қилган.
Бу иккала смартфонсоз шундан кейин ҳам «Apple»ни калака қилишни тўхтатмаган, деб хабар бермоқда «Терабайт».
Жумладан, Samsung ўзининг Galaxy смартфонлари олдингидек қувватлагич билан бирга етказиб берилаётганига ишора қилган:
Xiaomi корпорациясининг Испания бўлими эса ижтимоий тармоқда қуйидаги мазмунда пост чиқарган:
«Хайрли тонг, мухлислар. Бугун тушимизда, бизнинг смартфонларимиз қадоқдаги зарядлаш қурилмасидан маҳрум бўлибди. Яхшиямки, бу шунчаки ёмон туш эди».
Ушбу трендга OnePlus ҳам эргашди: OnePlus 8T моделининг глобл тақдимотида бу смартфон қадоғида 65 ваттлик қувватлагич борлигини алоҳида таъкидлаган. «Мазкур адаптер олдингисидан икки баравар қиммат турса-да, биз уни жамланма таркибида бепул етказиб берамиз», деган компания вакили.
Эслатиб ўтамиз, Apple қадоқдан қулоқчин ва зарядчикни олиб ташлаганига сабаб қилиб, атроф-муҳитни асрашга ҳисса қўшишини кўрсатган. Бироқ харидорларнинг аксарияти бу аксессуарни барибир сотиб оладилар – қўшимча харажат.
Янги айфонлар қутисида тегишли ҳужжатлар ва смартфоннинг ўзидан ташқари фақатгина кабел бўлади, тағин у ҳам тезкор қувватлашга ярамайди – бунинг учун алоҳида кабел ҳам сотиб олишга тўғри келди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter