АПЛнинг қора танли юлдузи нега тиз чўкиб, «BLM»ни қўллашни истамаслигини изоҳлади
АПЛнинг «Кристал Пэлас» клуби форварди ва етакчиси Вилфрид Заа тиз чўкиш ва «Black Lives Matter» ҳаракатини қўллашни истамаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Goal» ёзмоқда.
«Тиз чўкиш аҳмоқгарчилик эканини аввал ҳам айтганман. Ҳар қандай вазиятда ҳам ўз теримнинг рангидан ор қилмаслигим кераклигини ота-онам болалигимдан уқтиришган. Менимча, тиз чўкиш эмас, тик турган афзал. Шунинг учун ҳам тиззалаб, камига орқасига «Black Lives Matter» деб ёзилган либосни кийиб нишон бўлиб юриш ниятим йўқ», — деди Заа.
28 ёшли футболчи Африкада, Кот-д'Ивуарда туғилиб ўсган. У «BLM»ни нега қўллашни истамаслигига изоҳ берди:
«Ўзимизни тенгмиз дейишга уринамиз, бироқ ҳеч қачон фойдаси тегмайдиган мана бу каби нарсалар билан ўралашиб қоламиз. Ундан кўра, қаддимизни тик тутиб юрганимиз маъқул. Ирқчилик ва бошқа нарсалар ҳақида гапириш ниятим ҳам йўқ. Қачонки жиддий ўзгаришлар бўлмас экан, менга бу ҳақда оғиз ҳам очманг».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter