Анталияга офат ёпирилди (видео)
Туркияда ўрмонлар ёнмоқда. Катта ёнғин Анталиягача етиб борди.
Маълум қилинишича, Анталиянинг Манавгат ҳудудида содир бўлган йирик ўрмон ёнғинига қарши курашда 15 вертолёт иштирок этмоқда.
«Биз Манавгат ҳудудида содир бўлган катта ёнғинни бошқаришга ҳаракат қилмоқдамиз. Ёнғинни ўчиришга иккита самолёт, 15 вертолёт, олтита булдозер ва 106 та ўт ўчирувчи машина жалб қилинди», дейди ҳокимлик вакили.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин куннинг иккинчи ярмида яқин атрофдаги ўрмоннинг иккита нуқтасида содир бўлган. Кучли шамол туфайли аланга тезда катта майдонга тарқалди.
Ижтимоий тармоқларда табиий офат жойидан ўнлаб видеолар пайдо бўлди. Кадрлардан кўриниб турибдики, аланга ўз йўлидаги ҳамма нарсани йўқ қилмоқда.
Ҳозирча қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter