Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Анорнинг икки муҳим фойдали хусусияти аниқланди

Анорнинг икки муҳим фойдали хусусияти аниқланди

Фото: Xabar.uz

Марокашлик тадқиқотчилар анор қондаги қанд миқдорини нормаллаштиришини ва қон томирларини шикастланишдан ҳимоя қилишини аниқлади. Натижалар Nutrients журналида чоп этилди.

Олимлар турли ўсимликларда (жумладан, анорда) мавжуд бўлган махсус бирикмалар бўлган полифеноллардан 2-тоифа қандли диабет, семириб кетиш ва юрак-қон томир касалликлари каби метаболик касалликларнинг олдини олишда фойдаланиш мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилишди.

Бунинг учун улар семизлик ва қандли диабетга чалинган лаборатория сичқонлари иштирокида тажриба ўтказишди. Улар икки гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳдаги кемирувчилар 30 кун давомида озиқ-овқат билан бирга танинлар, полифенолнинг бир турини олдилар. Иккинчи гуруҳ назорат гуруҳи сифатида ҳаракат қилди.

Анорда топилган пуник кислота ва эллагитаннинларнинг саломатлик учун потенциал фойдалари борлиги аниқланган. Улар биринчи гуруҳдаги сичқонларда тана вазнининг пасайишига ҳисса қўшган, шунингдек, инсулин гормонига сезгирлигини оширган.

Аввалроқ, қовоқ истеъмоли бўйича муҳим тавсиялар эълон қилинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг