Аномал совуққа қарамасдан узум етиштириш кўпайгани маълум қилинди
2023 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 50 минг тонна узум етиштирилган.
Бу ҳақда Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларида айтилмоқда.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 2,7 фоизга ошган.
Ўзбекистонда етиштирилган узум умумий ҳажмининг қарийб учдан бир қисми Сурхондарё вилояти (29,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келди. Шунингдек, юқори улуш Наманган (15,1 фоиз), Қашқадарё (12,4 фоиз), Бухоро (12,2 фоиз) ва Самарқанд (8,9 фоиз) вилоятларида қайд этилган.
Узум етиштиришнинг умумий ҳажмидаги улушининг энг паст кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикасида (0,7 фоиз), Жиззах вилоятида (1,4 фоиз)га тўғри келгани кузатилди.
Ўзбекистонда асосий узум ҳосилининг йиғилиши август-октябр ойларига тўғри келади. Кўп ҳудудларда январ ойидаги аномал совуқ сабаб ҳосилдорлик камлиги айтилмоқда. 2023 йил учун умумий узум етиштириш статистикаси аввалги йилларникидан кам бўлиши эҳтимоли бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter