Ўзбекистондан Россияга борган узум ва помидор таркибида заҳар борлиги аниқланди
Россиянинг Оренбург вилоятига Ўзбекистон олиб келинган узум ва помидор партияси таркибида заҳарли моддалар аниқлангани сабабли тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Prooren.ru хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистондан борган узум ва помидор маҳсулотлари 28 сентябрь куни Оренбург вилоятидаги «Уралкомплект» омборида ушлаб қолинган. Росселхознадзор мутахассислари Ўзбекистондан олиб келинган 15,88 тонна янги узумни текширганида, мевалар таркибида Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ҳудудида тақиқланган зараркунанда борлиги аниқланган.
Шунингдек, 16, 4 тонна помидор текширилганда эса унинг таркибидан Жанубий Америка помидор куяси (Тута абсолута (Meyrick)) аниқланган.
Маҳсулотлар таркибида зарарли моддалар борлиги «Дон сифатини баҳолаш маркази» Федерал давлат бюджет муассасасининг Оренбург филиали мутахассислари томонидан ўтказилган лаборатория текшируви давомида аниқланган.
Шундан сўнг помидор ва узум партияларини Оренбургга олиб кириш тақиқланган. Айбдорлар эса маъмурий жавобгарликка тортилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter