Аномал иссиқда газли ичимликларни истеъмол қилмаслик тавсия этилади
Оддий сувдан бошқа ичимлик танани керакли миқдордаги суюқлик билан таъминлаш имкониятига эга эмас. Бу ҳақда диетолог Андрей Бобровский маълум қилган.
Шунингдек, у сувга бирон бир мева, масалан лимон ёки апелсин қўшишни маслаҳат берган.
Мутахассис, шакарсиз ичимликлар кишиларнинг чанқоғини қондириши мумкинлигини таъкидлади. У оддий сувни истамаган кишилар оз миқдордаги шакарни ўз ичига олган квасни танлашларини маслаҳат беради. Шу билан бирга, шифокор иссиқдай азият чекувчиларга шакарли газланган ичимликлар истеъмол қилмасликни маслаҳат берди.
Бобровский шунингдек, одам ичадиган газли ичимлик миқдорини назорат қилиш жуда қийинлигини таъкидлаган. Газланган ичимликларни ичган киши чанқоғини боса олар даражада кўп ичиш имкониятига эга эмас, — дейди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter