Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Анҳор каналидан эркак жасади топилди

Анҳор каналидан эркак жасади топилди

Жорий йил 20 апрель куни тушлик вақтида Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова ҳамкасби билан сайр қилиб юрган вақтида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак маҳалласидан оқиб ўтувчи Анҳор каналида номаълум эркак жасади оқиб кетаётгани гувоҳи бўлган ва дарҳол бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Бош прокуратура Матбуот хизматига маълум қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.

Воқеа жойига етиб борган Шайхонтоҳур тумани прокурори раҳбарлигидаги тезкор тергов гуруҳ томонидан мурдани кўздан кечириш жараёнида унда куч ишлатиш холатлари ва тан-жароҳатлари аниқланмаган.

Суриштирув ҳаракатлари давомида жорий йил 21 апрель куни қўл бармоқ изларини текшириш орқали мурданинг шахси аниқланган.

Марҳумнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат юзасидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг