Ангренда ИИБ ходими қуроли билан ўзини ўлдирди: ИИВ баёнот берди
27 июнь соат тахминан 13.00ларда Ангрен шаҳар ИИБ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходими сафдор, 1987 йилда туғилган Бекзод Бобомирзаев Ангрен шаҳар ИИБнинг 4-қаватида ўзига бириктирилган «ПМ» табель қуролидан ўзининг жағ қисмига қарата бир маротаба ўқ узган.
Натижада сафдор Б.Бобомирзаев олган жароҳатидан воқеа жойида вафот этган.
Ўз жонига қасд қилиш Ички ишлар вазирлиги ва прокуратура органларининг махсус ташкил этилган гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.
Ҳолат Ички ишлар вазирининг шахсан назоратига олингани айтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter