Ангренда 3 та юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Бугун, 27 август куни Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга бўлган А-373 автомобиль йўлининг 183 километрида 3 та юк машинаси ва 1 та енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Қайд этилишича, бугун соат тахминан 03:30 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга бўлган А-373 автомобиль йўлининг 183 километрида ҳайдовчи 1985 йилда туғилган Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи Ж.Ж. «Shacman» русумли юк автотранспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Наманган вилоятида яшовчи М. Ў. бошқарувидаги «Cobalt» ва 1989 йилда туғилган Фарғона вилоятида яшовчи Т.С. бошқарувидаги «VOLKSWAGEN CRAFTER» русумли юк автомашиналари билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Шундан сўнг ушбу юк автомобили йўл четида ҳаракатсиз турган «MAN» русумли юк автомобилига урилиб тўхтаган.
Ушбу ЙТҲ натижада 2 нафар ҳайдовчи ва бир нафар йўловчилар тан жароҳати олиб, Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter